loader
Foto

Украина Россияга рус ҳарбийларининг "минглаб жасадларини" олиб кетишни сўради

"Халқаро Қизил Хочга мурожаат қиламиз. Халқаро Қизил Хочдан россиялик аскарларнинг жасадларини Россия Федерациясига олиб боришда ёрдам беришини сўраймиз. Минглаб жасадлар бор. Бу инсонпарварлик эҳтиёжи", - деди Верешчук.

Верешчук Қизил Хочдан ушбу гуманитар муаммони бартараф этиш учун ҳамма нарсани қилишни сўради.

Бундан ташқари, Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашченко кечқурун Киев россиялик ҳарбийларнинг қариндошлари учун ишонч телефони очишини маълум қилди.

Ҳарбий операциянинг уч куни давомида Россия Мудофаа вазирлиги ҳали бирон марта ҳарбий контингент орасида ўлганлар ёки ярадорлар ҳақида маълумот бермади.