«Энди бизни ҳамма жойдан ҳайдашади, жазолашади, қўрқитишади, лекин биз яна қўрқмаймиз... Европа Кенгаши ва ПАCE Россиянинг аъзолигини энди тўхтатиб қўйди. Ғирт адолатсизлик. Лекин бу ниҳоят эшикни ёпиб, бу маъносиз садақаларни абадий унутиш учун яхши сабаб бўлади... Бундан ташқари, бу мамлакатимизда ўта оғир жиноятларнинг олдини олиш бўйича қатор муҳим муассасаларни тиклаш учун ҳам яхши имкониятдир. Айтганча, АҚШ ва Хитойда фаол қўлланиладиган энг хавфли жиноятчилар учун ўлим жазоси каби».