loader
Foto

Путин (ядровий) кучларини махсус жанговар навбатчилик режимига ўтказишни буюрди

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, бунга Ғарбнинг агрессив баёнотлари сабаб бўлмоқда.

"Ғарб давлатлари нафақат иқтисодий соҳада мамлакатимизга қарши душманлик ҳаракатларини олиб бормоқда, мен ҳамма яхши биладиган ноқонуний санкцияларни назарда тутмоқдаман, НАТОнинг етакчи давлатлари юқори лавозимли расмийлари ҳам мамлакатимизга қарши агрессив баёнотларга йўл қўймоқдалар".

Россия Президенти Владимир Путин

Хусусан, Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс бугунги вазият охир-оқибат Москва ва НАТО ўртасидаги можарога айланиши мумкинлигини айтди: "Агар биз Путинни Украинада тўхтатмасак".

Мудофаа вазирлиги веб-сайтидаги справочникда кўрсатилганидек, стратегик кучлар "Россия ва унинг иттифоқчиларига қарши тажовузни тўхтатиш, шунингдек тажовузкорни тор-мор қилиш (уни мағлуб этиш), шу жумладан ядро қуролидан фойдаланган ҳолда урушда енгиш учун мўлжалланган".

Украинани демилитаризация қилиш операцияси

21 феврал куни Донецк ва Луганск Халқ Республикаларининг ўз суверенитетини тан олишни сўраб қилган мурожаатларига жавобан Путин тегишли фармонларни имзолади ва 24 феврал куни Украинани қуролсизлантириш ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди.

Давлат раҳбари ўз мақсадини саккиз йил давомида геноцидга дучор бўлган ДХР ва ЛХР аҳолисини ҳимоя қилиш деб атади. У Россия қўшни мамлакатни босиб олмоқчи эмаслигини таъкидлади.

Президент Украина ҳарбийларини жиноий буйруқларни бажармасликка, қуролларини ташлаш ва уйларига кетишга чақирди. Путиннинг сўзларига кўра, қон тўкиш учун барча жавобгарлик Киев режимининг виждонига юкланади.

Мудофаа вазирлиги таъкидлашича, улар Украина ҳудудидаги фуқаролик объектларига зарба бермайди - фақат ҳарбий инфратузилма ўққа тутилади; тинч аҳолига ҳеч нарса таҳдид солмайди.