“Европа Иттифоқида ҳам Кремл ОАВларининг машинаси блокланади. Давлатга қарашли РТ ва Спутник, шунингдек, уларнинг филиаллари энди Путин урушини оқлаш учун ёлғон тарқата олмайди”, — деди фон дер Ляйен.
Европа Иттифоқи барча рус самолётлари учун осмонни ёпади, бир қатор рус банкларини SWIFT халқаро тўлов тизимидан узиб қўяди ва Россия Федерацияси Марказий банкининг барча активлари музлатилади. Шунингдек, Россияни Украинага кенг кўламли бостириб киришда қўллаб-қувватлаётган Александр Лукашенко режимига қарши янги санкциялар пакети жорий этилади.