loader
Foto

Украина учун қурол-яроғлар йўлга чиқди — Германия мудофаа вазири

Бу ҳақида у Deutschlandfunkга берган интервьюда маълум қилди.

Германия вазирининг сўзларига кўра, гап кунлар ҳақида эмас, балки соатлар ҳақида кетяпти.

У Украинани Россия босқинига қаршилик кўрсатишда қўллаб-қувватлашни муҳим деб атади.

6 февраль куни Германия расмий равишда Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини фонида Киевга қурол етказиб беришга қарор қилди. Гап 500 та Stinger кўчма зенит-ракета тизимлари ва минг дона танкга қарши техника ҳақида кетяпти.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР