loader
Foto

Бош вазир ўринбосари Ирина Верещук: Путиннинг блицкриг режаси амалга ошмади

"Биз Путиннинг режаларини буздик, унга блицкригни амалга оширишга имкон бермадик.

Президентимиз халқаро ҳамкорларни, Путиннинг таҳдидларини тингламади ва Киевда қолди. Биз, Украина халқи, армия ва президентни қўллаб-қувватлаш учун пойтахтда қолдик" деди у.

Путин ҳукумат пойтахтни тарк этишидан қаттиқ умид қилганди, дея давом этди Верещук.

"Улар Марказий ҳукуматнинг Киевдан кетишини хоҳлашди, токи одамлар ҳафсаласи пир бўлсин. Лекин бунинг акси юз бермоқда. Ҳамма жойида, қаршилик кучаймоқда.

Кеча қўмондон захира ва мудофаа учун 100 минг киши рўйхатдан ўтганини эълон қилди. Уларнинг сони доимий равишда ўсиб бормоқда", дейди вазир.

Путин Украинада кучсиз, у албатта ютқазади, деб ҳисоблайди Верещук.

"Бизнинг узоқ вақт кутишимизга эҳтиёж йўқ. Путиннинг комплексли таслим бўлади. Бу санкциялар ва Ғарбдан ёрдам туфайли бўлади. Ва, албатта, Украина халқи ва Украина армияси Президент билан биргаликда энг катта ҳисса қўшади", деди у.