“Мамлакат [Украина] ҳукуматининг расмий сўровига кўра, Жаҳон озиқ-овқат дастури Украина ҳудудидаги, шунингдек, қўшни давлатлардаги можародан қочган одамларга озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш бўйича фавқулодда операцияни бошлайди”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Украина бўйича гуманитар координатор этиб тайинланган эди. Унинг қайд этишича, Украина фуқароларининг ёрдамга муҳтожлиги соат сайин ортиб бормоқда.
24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ҳарбий махсус операция бошланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, жанговар ҳаракатлардан мақсад Украинани “демилитаризация” ва унинг ҳокимиятини “денацификация қилиш”дир.