loader
Foto

Россия нефтини ҳеч ким сотиб олмай қўйди ва у пастга қараб шўнғиб бормоқда

Истеъмолчилар бойкот эълон қилиб, Россия нефтига санкциялар солди. Шимолий денгиз Brent элита нефти нархи баррели 110 доллардан ошиб кетди, Россиянинг Urals ва Brent фарқи эси рекорд даражада 18 долларгача етдии.

Financial Times қайд этишича, РФ нефти уни сотиб олиш учун жуда ҳам "заҳарли" бўлиб колди. Energy Aspects консалтинг компанияси маълумотларига кўра, Россия нефтининг учдан икки қисмдан ортиғи барча усуллар билан ўзига харидор излаяпти, лекин ҳеч ким битим имзолашни истамаяпти. Европанинг кўплаб йирик компаниялари Россия Федерациясидан "қора олтин" га тегмаяпти, истеъмолчилар аслида нефт бозорида тажовузкор мамлакатга қарши "ўз санксиялари" ни жорий қилишди. Ҳамма муқобил йўл изламоқда ва бошқа давлатлар билан етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Аввалроқ Хитой Россия нефтига бойкот эълон қилган, сиёсатшуноснинг фикрича, бу жиддий зарба бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Urals нефтининг нархи кескин тушиб кетган. Трейдерлар чегирма билан ҳам олишни истамасликларини айтишди.