loader
Foto

Россияда ваҳима, элита оилаларини мамлакатдан олиб чиқиб кетмоқда – разведка маълумотлари

"Россия Федерациясининг юқори сиёсий раҳбарияти орасида ваҳима давом этмоқда ва Россия Федерацияси Президентига нисбатан ишончсизлик даражаси ошиб бормоқда. Россия элитасининг аксарият вакиллари ўзларининг оила-қариндошлари ва дўстларини Москвадан Грузия, Исроил ва Бирлашган Араб Амирликларига эвакуация қилиш тўғрисида қарор қабул қилишди, шунингдек, ядро уруши содир бўлган тақдирда яшириниш жойлари аниқлаштирилмоқда.

Хусусан, Россиянинг АҚШдаги элчихонаси маслаҳатчи-элчиси Люкманов Артур Рушанович ва Владислав Луценко исмли номаълум шахс ўртасидаги суҳбатдан ядровий можаро (уруш эмас) эҳтимоли бор, лекин юқори эмас.

Шу билан бирга, Луценкога кўра, Путин Украина билан урушда аллақачон мағлуб бўлган. Шунингдек, Россия Федерацияси Президенти "ақлдан озган ва унинг аҳволи адекват эмас" деган фикр билдирилган.

Манба: "Украйинска правда"га тақдим этилган разведка маълумотлари