loader
Foto

Пентагон Украина қаршилиги ҳақида: Украина қуролли кучлари жуда моҳирона курашмоқда, руслар ваҳимага тушди

"Улар кўчаларда ва ўз шаҳарларидан ташқарида жасорат билан курашмоқдалар ва жуда моҳирона курашмоқдалар", деди у CNNга.

Унинг сўзларига кўра, руслар бундай ривожланишдан ҳайратда қолган.

“Руслар саросимага тушди, ҳафсаласи пир бўлди, орқага ҳайдалди, Украинанинг қаттиқ ва қатъий қаршилиги уларни секинлаштирди. Уларнинг ўзлари ҳам чекинганига ишонамиз”, — дея қўшимча қилди Пентагон вакили.

Кирбининг айтишича, Украинадаги рус қўшинлари логистика ва таъминот билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.

“Ёқилғи тугаяпти, баъзи аскарларга озиқ-овқат етишмаяпти. Улар украиналиклар ўз шаҳарлари ва халқини қандай ва қай даражада самарали ҳимоя қилаётганидан ҳайратда қолишди”, — дея қўшимча қилди у.

Кирби, шунингдек, Пентагон босқинчиларнинг мақсади Киевни ўраб олишга уриниш ва “охир-оқибат уни босиб олиш” деб ҳисоблашига аниқлик киритди.