loader
Foto

Рус босқинчилари 10 мингдан ортиқ одам ва бир неча юз танкни йўқотдилар

Тафсилотлар

Хусусан, Украина Қуролли кучлари Бош штабининг сўзларига кўра, 24 февралдан 5 мартгача душманнинг умумий жанговар йўқотишлари тахминан қуйидагиларни ташкил қилади:

* шахсий таркиб - 10 минг кишидан ортиқ,

* танклар ‒ 269 та,

* ББМ - 945 та,

* артиллерия тизимлари - 105 та,

* РСЗО - 50 та,

* ҳаво ҳужуига қарши мудофаа воситалари - 19 та,

* самолет - 39 та (аниқлаштириляпти),

* вертолет - 40 та (аниқлаштириляпти),

* автомобиль техникаси - 409 та,

* енгил тезюрар катерлар - 2 та,

* ёқилғи цистерналари – 60 та,

* оператив-тактик даражадаги учувчисиз учиш аппаратлари – 3 та.

Қайд этилишича, маълумотлар аниқлаштириляпти. Ҳисоб-китоб қизғин жанговар ҳаракатлар туфайли қийинлашган.

Қушимча маълумотлар

Украина Мудофаа вазири Алексей Резников 5 март куни хабар берганидек, украиналикларнинг қаршилиги ва ҳужуми суръатининг пасайиши туфайли Россия тактикани ўзгартирмоқда. Украинадаги душманнинг ҳарбий ресурслари тугамоқда, кейин логистика коллапси бўлади, деди вазир.

Манба: УНН