Бу ҳақида Украина мудофаа вазирлиги раҳбари Алексей Резников маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, россияликлар Украинада уруш олиб бориши тобора қийинлашмоқда.
«Одесса — бизнинг стратегик захирамиз. Рақиб кучларини тўлдириш тобора қийинлашади, сифати эса ёмонлашади», — деди Резников.
Шу билан бирга, рус қўшинлари орасида норозилик ва деморализация кучаймоқда, жанг қилишни истамаслик ҳолатлари кўпаймоқда.
"Муайян ҳудудларда Украина армияси қарши ҳужумларни бошлайди, душман ўнлаб техникаларни йўқотяпти, шунчаки ташлаб қочпти. Шу билан бизнинг техникамиз "парки"ни тўлдиради", - дея хулоса қилди Резников.