loader
Foto

Япония жанубий «Курил» ороллари унинг суверен ҳудуди эканлиги ҳақида баёнот берди

Токио учун бу ороллар Шимолий Ҳудудлар бўлиб, улар Москва билан узоқ вақтдан бери низо келтириб чиқаради. Россия иккинчи Жаҳон урушидан кейин 1945 йилда ушбу Япон ерларини эгаллаб олди ва ҳанузгача уларни ўз назорати остида ушлаб турибди.

"Куриллар" ҳақида гапирганда Япония ҳукумати сўнгги йилларда «азалий ҳудудлар» иборасини қўллашдан ўзини тийиб турган, лекин 7 март, Украина билан Россия Федерацияси ўртасидаги урушнинг 12-куни, риторика ўзгарди.

Япония Бош вазирининг тўғридан-тўғри нутқи: "Шимолий Ҳудудлар - бу Японияга тегишли бўлган ҳудуд, Япония суверенитетга эга бўлган ҳудуд".