loader
Foto

Нима учун Путин ҳеч қачон Украинани ҳам, украинларни ҳам қўлга ололмайди

Путин Донбассда Украина қўшинларини қуршаб олишни, муҳим ҳарбий ва иқтисодий инфратузилмани эгаллаб олишни, Киев ва Харьковни блокада қилишни, бу эса Зеленскийни таслим бўлишга мажбур қилишни хоҳлади. Шу билан бирга, Путин Украина қўшинлари таслим бўлишига, Ғарб санкциялари юмшатилишига умид қилган. Менимча, Россия президенти ҳам Киевда қўғирчоқ режим ўрнатишни режалаштирган.

Натижада, бу фикрларнинг барчасида у мутлақо ноҳақ бўлиб чиқди. Мана, бу ҳақиқатан ҳам қандай бўлганди.

Биринчидан. Зеленский ўзини жасур ва самарали ҳарбий раҳбар сифатида кўрсатди. У ахборот урушида ғалаба қозонди. Энди у Путиннинг ҳарбий Голиафига қарши бўлган Давид сифатида қабул қилинади.

Иккинчидан. Украина қўшинлари ва тинч аҳоли улардан устунлик қиладиган кучларга қарши мардонавор жанг қилдилар. Аммо Украина ҳақида ҳеч бўлмаганда бирор нарса биладиган ҳар бир киши шундай бўлишини тушунарди. Булар адолатсизлик ва репрессияга қарши иккита инқилоб қилган ва етти йил давомида Донбасда Путин билан курашган, натижада 15 минг киши ҳалок бўлган одамлардир. Ва бу Путин ҳеч қачон Украина ёки украиналикларни қўлга кирита олмаслигини кўрсатади. Улар ундан тубдан фарқ қилади. Украиналиклар эркинликни қадрлашади ва бунинг учун курашишга ва ўлишга тайёр.

Украина урушда ютқазган тақдирда ҳам украиналиклар курашади. Бу кўп йиллар давомида Россия учун оғир юк бўлади. Путинни ҳокимиятда ушлаб туриш, унинг бойлигини сақлаб қолиш учун руслар ўз аскарларининг қони билан тўлашади.

Путин, эҳтимол, украиналиклар рус қўшинларини қучоқ очиб кутиб олишади, деб ўйлагандир. Эҳтимол, Путин бу урушни нисбатан осонлик билан ютиши мумкин, лекин у ҳеч қачон тинчликка эриша олмайди. Бу охиратнинг бошланиши бўлиши мумкин. Украина унинг шахсий Афғонистонидир. Путин бу можаронинг нархини узоқ йиллар давомида тўлайди. Бу ерда Россия Федерацияси президенти ажойиб тактик бўлган ҳолда, янги бошловчи сифатида хато қилди. У рақибини тушунишга ҳаракат ҳам қилиб кўрмади.

Энди мен Зеленский ва Украинанинг сиёсий раҳбарияти ҳақида гапираман. Кайноқ сиёсий манзаранинг афзалликларидан бири, агар Зеленский ўлдирилса, курашни давом эттирадиган кўплаб етакчилар - Петр Порошенко, Виталий Кличко, Юлия Тимошенко, Арсений Яценюк, Арсен Аваков, Андрей Ермак, Андрей Садовийлар бор. Улар кўпчилик. Украина Путинга қарши бирлашди. Демак, Украина раҳбариятининг бошини кесиш ғояси навбатдаги хато. Агар Зеленский "шаҳид"лар сафига қўшилса, кўпроқ одамлар Путинга нисбатан нафрат билан ёнади, ундан ҳам кўпроқ одам жангга тайёр бўлади.

Учинчидан. Санкциялар ҳақида. Зеленскийнинг жасорати ва фидойилиги бутун дунёни забт этди. Ғарб шарманда бўлди. Ғарб ниҳоят Россияга қарши санкцияларга ўз ҳиссасини қўшди. Ҳатто Германия қурол беришга рози бўлди. Умид қиламанки, ҳали кўп нарсаа кеч эмас.

Россиянинг барча йирик банклари аллақачон санкциялар остида. SWIFT ишга тушди, Россия Федерацияси Марказий банкига қарши санкциялар қўлланилади. Умид қиламанки, JP Morgan ва BAML чўнтакларини тўлдираётган ESG ҳақида сасишни тўхтатадилар ва ҳали ҳам Россия қимматли қоғозларини инвестиция индексларидан чиқариб ташлайдилар.

Шу сабабли Россия иқтисодиёти ва бозорлари хонавайрон бўлади. Ақли жойида бўлган ким ҳам Россияга сармоя киритади ёки Путиннинг қаллоб режими билан бизнес қилади? Россия Марказий банки энди рублни ҳимоя қилиш учун ўзининг 640 миллиард долларлик заҳиралари учун курашади. Руслар рублнинг қадрсизланиши ва банк депозитларининг хавфсизлиги ҳақида ташвишлана бошлайди. Россия Федерацияси Марказий банки бунга фоиз ставкаларини ошириш орқали жавоб бериши керак, бу эса инвестициялар ва иқтисодий ўсишнинг янада чекланишига олиб келади.

Мен шу нарсани кучли ҳис қиляпманки, Путин ақл бовар қилмайдиган хатога йўл қўйган ва охир-оқибат ўз лавозимини тарк этиш орқали бунинг бадалини тўлайди. Минглаб рус оналар ўғилларини йўқотгани учун мотам тутадилар. Руслар турмуш даражаси пасайиб, жамғармалари камайиб бораётганини кўради.



Тимоти Эш

Британиялик иқтисодчи, Украина масалалари бўйча мутахассис

Абу Муслим таржимаси