loader
Foto

АҚШ Конгресси Украина ва Европалик иттифоқчиларга ажратиладиган ёрдамни 13,6 млрд долларгага оширишни мувофиқлаштирди

Демократлар ва республикачилар етакчилари молиявий ёрдамнинг якуний кўрсаткичи бўйича келишиб, 13,6 миллиард долларни ташкил этади.

Ушбу маблағнинг 4 миллиард доллардан ортиғи Украина ва Шарқий Европа давлатлари томонидан 2 миллион қочқиннинг муаммоларини ҳал қилиш учун қабул қилинади.

Украина ва АҚШ иттифоқчиларига ҳарбий ёрдам кўрсатиш, АҚШ қўшинларини минтақага жойлаштириш ҳамда Россия Федерациясига қарши иқтисодий санксияларни таъминлаш учун 6,7 млрд доллар ажратилади.

АҚШ президенти Джо Байден ўтган ҳафта Конгрессдан Украинага ва Европадаги иттифоқчиларга ҳарбий, гуманитар ва иқтисодий ёрдам кўрсатишга 10 млрд доллар ажратишни сўради.

ХВЖ Украинага 1,4 млрд доллар миқдорида "зудлик билан молиявий ёрдам" кўрсатишни режалаштирмоқда. Бугун кечқурун жамғарма директорлар Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.