Бу ҳақида Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов умуммиллий телемарафонда маълум қилди.
Даниловнинг сўзларига кўра, душман бошқа тактикага утган ва уларнинг “блицкриг” режалари барбод бўлган. Россия армияси жуда секин ҳаракат қилмоқда, чунки Украина Қуролли кучлари бўлинмалари босқинчиларни барча йўналишларда мағлуб этмоқда.
"Биз уларга ҳар томондан зарба беряпмиз, лекин улар чигиртка каби ёпирилиб келяпти. Биз дош беришимизни аниқ биламан, чунки бу бизнинг еримиз - бизнинг ундан чекинадиган жойимиз йўқ. Биз уни ҳимоя қиламиз", - деди СНБО котиби.
«Апостроф» хабарига кўра, аввалроқ Украина ҳарбийлари Россия авиациясининг 9 март ҳолатига кўра йўқ қилинган бўлинмалари сонини маълум қилган – жами 56 та самолёт ва 82 та вертолёт уриб туширилган.