loader
Foto

Россия ва Украина журналистлари

Ноқулай ҳақиқатни айтадиган ҳар қандай мухбир, The Guardian дан Люк Хардинг ва BBC дан Сара Рейнсфорд билан содир бўлганидек, ҳайдалиши мумкин. Тирикчилик манбаини йўқотишнинг ҳақиқий истиқболига дуч келган кўплаб Москва мухбирлари ўз-ўзини цензураси қилишга мажбур ва тақиқланган мавзулардан тезда қочишни ўрганадилар.

Украинадаги медиа-муҳит кескин фарқ қилади. Гарчи Украина ОАВда аввалгидек олигархларнинг манфаатлари устунлик қилсада, улар ҳам ўта эҳтиросли репортажларга мойил, лекин Кремл томонидан назорат қилинадиган Россия ОАВ қаттиқ давлат цензурасидан анча йироқдир. Бунинг ўрнига Украинанинг кўплаб ва турли оммавий ахборот воситалари бир-бири билан рақобат қилади, мукаммал бўлмасада, лекин плюралистик медиа-бозор шакллантиради.

Ушбу айжойиб тарздаги эркин ва ишончли ахборот муҳити туфайли хорижий журналистлар Украинада ҳақиқий вазиятнинг ҳар томонлама тасвирини тузиш учун маҳаллий ҳамкасблари билан кенг алоқа қилиш имконига эга бўлди. Бу ўзаро алоқалар украиналиклар ва уларнинг Ғарблик ҳамкасбларини боғлайдиган умумий касбий етика ва умумий қадриятларни таъкидлашга ёрдам берди.

Охирги вақтларда халқаро оммавий ахборот воситаларида Украинани ёритишда кескин яхшиланишлар ахборот урушида Россия шармандали мағлубият учун сабабнинг фақат бир қисми ҳисобланади.

Энг муҳим омил Путин ҳикоясининг асосий заифлиги бўлиб қолмоқда. Унинг ўта ўнг партиялар миллий сайловларда доимий равишда паст кўрсаткичларга эга бўлиб келаётган яҳудий президенти бўлган мамлакатда "нацизм" ни йўқ қилиш ҳақидаги баёноти ғирт аҳмокликдир. Бундан ҳам ёмони, унинг Украинадаги қўшинлари томонидан содир этилган ҳарбий жиноятлар бутун дунёни нафратлантиради.