Исроилнинг Фаластин анклавида уюштирган ҳужумларида яна икки журналист ҳалок бўлди
Исроилнинг қамал ҳолатидаги Фаластин анклавига уюштирган ҳаво ҳужумларида яна икки журналист ҳалок бўлди.
Ғазо ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, 11 декабрь куни Ғазода 2 нафар журналист ҳалок бўлган.
Баёнотда, 7 октябрдан бери Ғазода ўлдирилган журналистлар сонининг 86 нафарга етгани билдирилди.
"Исроилнинг фаластинлик журналистларни ўлдириши Фаластин тарихини яшириш ва ҳақиқатни яширишни мақсад қилган", - дейилади ҳисоботда.
Баёнотда ҳалок бўлган журналистларнинг шахси ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.