Департамент матбуот хизматининг хабар беришича, учувчисиз учиш аппарати Руминия ҳаво ҳудудида уч дақиқадан камроқ вақт давомида бўлган, шундан сўнг у Венгрияга йўл олган. Эҳтимол, 11 мартга ўтар кечаси худди шу учувчисиз учиш аппарати Хорватия пойтахти Загребда ҳалокатга учраган.
Украина мудофаа вазирининг янги маслаҳатчиси Маркиян Лубкивский БутунУкраина телемарафонининг эфирида учувчисиз учиш аппарати украиналик эмаслигини, унинг қизил юлдузлари борлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Украина томони хорватиялик ҳамкорларга мурожаат қилган ва ҳозирда ҳодиса Хорватия махсус хизматлари томонидан Украина Мудофаа вазирлиги, Украина Қуролли кучлари Бош штаби ва Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ўрганилмоқда.
Президент офиси раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович телемарафон эфирида Украинада бундай масофани босиб ўтишга қодир дронлар йўқлигини қўшимча қилди. Энди Хорватия томони унинг қандай дрон эканлигини ва кимга тегишли эканлигини аниқламоқда.
“Эҳтимол, [бу] бизнинг ҳудудимиздан учирилган оператив-тактик даражадаги рус учувчисиз учиш аппаратидир. У бошқарувни йўқотган ва Хорватияга учиб кетган", - деб таклиф қилди Арестович.
Ҳарбий авиация эксперти Тайлер Роговей Хорватиянинг Jutarnji List нашрига берган изоҳида бу совет разведкачи Ту-141 Стриж учувчисиз учиш аппарати бўлиши мумкинлигини айтди.
Стратегик алоқа ва ахборот хавфсизлиги маркази Украинада ҳам, Россияда ҳам шундай учувчисиз учиш аппаратларига эга эканлигини маълум қилди. Аммо Россия Стрижларида қизил юлдузлар бор, украиналиклар эса бўялган ёки ўрнига Украина герби чизилган.