loader
Foto

АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси ва ҳарбий базасига ҳужум қилинди – сиреналар янграмоқда

Ироқ шимолидаги Эрбил шаҳрида жойлашган АҚШ Бош консуллиги биноси яқинига бир неча ракеталар тушди. Ҳозир шаҳарда камида учта портлаш овози эшитилди, тревога сиреналари чалинмоқда. Бундан ташқари, минтақада ҳаво қатнови тўхтатилди.

Ракеталар Эрондан учирилгани тасдиқланган. Эрон Ироқдаги АҚШ ҳарбий объектларига ҳужум қилмоқда.

Ҳозирда АҚШ элчихонаси бинолари комплексини олов қамраб олган.

Эроннинг айрим ахборот агентликлари Ироқнинг Эрбил шаҳридаги АҚШ консуллиги томон 6 та узоқ масофали баллистик ракета учирилганини тасдиқламоқда.

6 та «Фотих-110» ракетаси Эрбил йўналишида, Эроннинг Тебриз шаҳридаги Хасабад базасидан учирилгани тахмин қилинмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР