"Украина эртага ёки эртадан кейин 3 миллиард олади, қолган маблағ эса яқин 2-3 кун ичида олинади. Буларнинг барчаси пул эквивалентида, ва албатта, мудофаага ёрдам шаклида бўлади.Супер-замонавий технологиялар ёрдамида яратилган ускуналар келяпти. Бу жуда муҳим лаҳза", деди у.
Шунингдек, Пинкуснинг айтишича, америка жамоатчилиги асосан НАТО чегаралари яқинида ракета зарбалари бўйича АҚШ ва Европа мамлакатларининг фаоллиги йўқлигидан ғазабланмоқда.
Унинг сўзларига кўра, яқин кунларда, Украина устидан қисман парвозсиз ҳудуд таклифи муҳокама қилинади – у Польша билан чегарада, фақат ғарбий ҳудудларда амал қилади.
"Бу бемаънилик. Бу ҳеч нарса қилмайди. Биз янада фаол ва тажовузкор бўлишимиз керак. Ғарб барибир Путин билан тўғридан-тўғри тўқнашувдан қочиб қутула олмайди", - дея таъкидлади Пинкус.
Манба: УНН