loader
Foto

АҚШ Сенати Путиннинг ҳаракатларини қоралади ва уни ҳарбий жиноятчи деб атади

АҚШ Конгресси Сенати Украинага қарши уруш очган Россия Президенти Владимир Путиннинг ҳаракатларини қораловчи резолюция қабул қилди. Ҳужжат Кремл раҳбарини уруш жиноятчиси деб атайди.

Сенат Гаага ва бошқа мамлакатлардаги халқаро жиноий судни Россия раҳбариятининг Украинага бостириб кириши пайтида содир этган ҳарбий жиноятларини текширишга чақиради. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Резолюция Сенатга республикачи сенатор Линдси Грем томонидан тақдим этилган. Ҳужжат республикачилар ва демократлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

"Бу хонада ҳаммамиз – демократлар ҳам, республикачилар ҳам Владимир Путин Украина халқига қарши қилинган ваҳшийликлар учун жавобгарликдан қочиб қутула олмайди", – деди Сенатдаги демократик кўпчилик раҳбари Чак Шумер овоз бериш олдидан қилган чиқишида.

Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февраль куни Украинага қарши урушга кирганди. Украина шаҳар ва қишлоқларини вайрон қилиш, шунингдек, одамларни йўқ қилиш уч ҳафтадан бери давом этмоқда. Путин урушни Украинани демилитаризация қилиш ва "денацификация қилиш" учун "махсус ҳарбий операция" деб атади. Шунингдек, у Украинани қўғирчоқ режимига эга ва мустақил давлатчилик анъаналарисиз АҚШ мустамлакаси деб атади.