loader
Foto

Мусулмонлар масжид учун жой топилмаган шаҳарни судга беришди

«Центр Адама» жамоат ташкилотидан даъво аризасида жавобгар сифатида шаҳар кенгаши, режалаштириш бўйича комиссия ва районлаштириш бўйича комиссия аъзолари санаб ўтилган, хабар беради Detroit News.

Тройда 53 та ибодатхона мавжуд, леикн уларнинг орасида биронтаси мусулмонларга тегишли эмас. «Центр Адама» ҳукуматга масжид қуриш масаласи бўйича мурожаат қилган, лекин районлаштирши бўйича комиссия шаҳарда тўғри келадиган жой қолмаганлигини айтиб рад жавобини берган.

Комиссиянинг бу қарори адлия вазирлиги томонидан текширув ўтказиш учун асос бўлди, Трой мусулмонлари эса бу пайтда судга даъво аризаси билан мурожаат қилди.

«Давлат амалдорлари қарор қабул қилишда яққол ислламофобияга амал қилгандан кейин биз диний эркинлигимизни асраш учун курашишга мажбурмиз», - деб баёнот берди америка-ислом муносабатлари бўйича Кенгашнинг штатдаги адвокати Эми Дукуре.