Охирги сутка давомида украин жангчилари Николаев ва Суми вилоятларида душман техникасининг бир нечта колоннасини йўқ қилди. Шахсий таркиб борасидаги йўқотишлар аниқлаштириляпти.
Украина қуролли кучларининг зенит-ракета қўшинлари томонидан 12 та авианишон – иккита самолет, учтадан вертолет ва учувчисиз учиш аппарати, тўртта қанотли ракета йўқ қилинди, дейилади Украина Бош штаби маълумотномасида.
"Душман жиддий йўқотишлар кўришда давом этяпти. Бўлинмаларнинг логистика таъминти билан боғлиқ муаммолар бор. Шахсий таркибнинг ахлоқий-психологик даражаси пастлиги Россия қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг Украинага қарши урушда қатнашишдан бош тортиш ва дезертирлик ҳолатлари сони ўсишига олиб келмоқда", - маълум қилади бош штаб.
Катта йўқотишлар туфайли Россия Украинадаги урушни чўзиш учун мамлакатда очиқ сафарбарлик эълон қилиши мумкин.
"Бундай эҳтимол йўқ эмас. Бу қарорни оқлаш учун худди иккинчи чечен уруши даврида бўлганидек, Россия ҳудудида тинч аҳоли ҳалок бўлган ҳолда қатор провокациялар эҳтимоли ҳам истисно қилинмайди. Бу мамлакат ҳукуматига ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилишга имкон беради", - дейилади маълумотномада.