loader
Foto

Польша армия ҳажмини икки баравар оширади - 300 минг кишигача

Ҳужжат Польша армияси сонининг икки баравар – 300 минг кишига (250 минг профессионал ҳарбий ва ҳудудий мудофаа кучларининг 50 минг жангчиси) кўпайишини назарда тутади.

Ҳозир армия сони 150 минг кишини ташкил этади.

Бу йил мудофаа харажатлари мамлакат ЯИМнинг камида 2,2 фоизини ташкил қилади ва 2023 йилдан бошлаб ЯИМнинг 3 фоизигача оширилади. Ҳукумат ҳар тўрт йилда 15 йиллик қайта қуролланиш режасини тасдиқлайди. Ҳарбий хизматчиларга қўшимча тўловлар ҳам тақдим этилади.

Дуда Польша армиясини модернизация қилиш зарурлигини таъкидлади. Янги Қонунчилик "қуролли кучларни замон билан ҳамнафас ва эҳтиёжларга мос равишда ривожлантиришга имкон беради."

24 февраль, Россия қўшинларининг Украинага бостириб кириши бошланган куни Польша Мудофаа вазири Мариуш Блащак Польша армиясининг алоҳида бўлинмалари тайёрлик даражасини оширишга буйруқ берди.