loader
Foto

Путин ваҳимага тушган ва қўрқувда – Джонсон

Путин Украина билан урушни ушбу мамлакатнинг озодлик ва демократияга интилиш истагидан қўрқиб бошлаган эди. Ахир, Украинада эркин матбуот, бозорлар ва демократик сайловлар мавжуд.

"У Украина мисолидан ва унинг учун қандай бўлишидан қўрқарди. Чунки Путиннинг Россияда сизни босқинни босқин деб атаганингиз учунгина 50 йил қамоққа тиқишлари мумкин. У Москвада рангли инқилоб рўй беришидан қўрқди", - деди Британия бош вазири.

Джонсон шунингдек, ҳатто урушдан кейин ҳам Путин билан муносабатлар нормаллашувини инкор қилди.

Унинг фикрича, агар Путин Украина билан урушда ғалаба қозонса, бу Украина, Грузия, Молдовада эркинликнинг тугашини англатади ва Шарқий Европада янги даврнинг бошланиши бўлади.

"Ғарбда ҳам золимлар билан музокара қилишга тайёр эканини айтаётган ҳукуматлар ҳамон бор.

Менимча, улар катта хато қиляпти. Шундан кейин ҳам, худди 2014 йилда бўлгани каби Путин билан муносабатларни нормаллаштиришга уриниш биз учун ўша хатони такрорлашни англатади. Мана шунинг учун Путин ютқазиши керак", деди Буюк Британия бош вазири.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР