Saudi Aramco (Саудия Арабистони) — дунёдаги энг йирик нефть-газ компанияси — тақдим этган ўсиш стратегиясига кўра, у 2027 йилгача нефть ва газ қазиб чиқариш ҳажмини жиддий раившда оширмоқчи.
Saudi Aramco 5 йил давомида нефть казиб чиқаришни суткасига 13 млн баррелгача етказмоқчи, 2021 йил бу кўрсаткич 9,2 млн баррелни ташкил қилган. Шунингдек, асосий акциядори Саудия Арабистони хисобланган компания 2030 йилга келиб газ қазиб чиқаришни 50%га оширмоқчи.
2021 йил Saudi Aramco суткасига 12,3 млн баррел углеводородлар қазиб чиқарган. Бунинг катта кисмини нефть ташкил қилади.
Шунингдек, компания суюқ кимёвий моддалар ишлаб чиқариш қувватини кунига 4 млн баррелгача кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Saudi Aramco нинг 2021 йилдаги соф фойдаси 2,2 баравар ошди ва 110 миллиард долларни ташкил этди.
Россиянинг Украинага ҳарбий босқини фонида дунёнинг кўплаб мамлакатлари Россия нефть ва газини сотиб олишни тўлиқ ёки босқичма-босқич рад этишларини эълон қилишди. Саудия Арабистони таъминот компенсациясининг асосий йўналишларидан бирига айланиши мумкин.