Meta компанияси энг йирик ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларга - Facebook, Instagram, WhatsApp га эгалик қилади.
Қарор дарҳол кучга киради. Суд жараёнида Бош прокуратура вакилининг аниқлик киритишича, агар Meta Россияда тақиқланган бўлса, Facebook ва Instagram фойдаланувчилари блокировкани четлаб ўтганликлари учун жазоланмайди.
Тақиқлаш чоралари WhatsApp га таъсир қилмайди – хабарларга кўра, Бош прокуратура мессенжерда “ахборотни оммага тарқатиш функцияси йўқ”, деб ҳисоблаган.
Facebook ва Instagram айрим мамлакатларда россиялик ҳарбийларга нисбатан зўравонликка даъват қилиш, шунингдек, Россия ва Белоруссия президентларига ўлим тилашга вақтинчалик рухсат бергани маълум бўлгач, Бош прокуратура потребовала признать Meta Platforms Inc. ни экстремистик ташкилот деб тан олишни талаб қилди. Шу куннинг эртасига, 12 мартда, Meta модерация фақат Украинада ёзилган постлар учун юмштллшини аниқлаштирди.
"Тижорат фаолияти кўриниши остида Meta Platforms ... РФ ҳудудида Россия фуқароларига нисбатан экстремистик характердаги зўравонлик ҳаракатларига даъватлар бўлган материалларни тарқатмоқда", - дейилади даъво аризасида.
По данным "Медиазона" маълумотларига кўра, Бош прокуратура вакили ва Meta адвокатларидан ташқари судда Роскомнадзор ва ФСБ вакиллари хам қатнашган.
Украинада уруш бошланганидан бери Россия ҳукумати учта йирик хорижий ижтимоий трмоқ - Facebook, Twitter ва Instagram ни блоклаб қўйди.
Бундан ташқари, ўтган жума куни YouTube видеохостинг россияликларни келаси ҳата охиригача блоклаб қўйиши мумкинлиги маълум бўлди.
Роскомнадзор томонидан Facebook билан бир қаторда экстремистик деб тан олинган Россиядаги энг оммавий ижтимоий тармоқ Instagram блокировка қилиниши натижасида солиқ тўловчи блогерлар 211 млн долл. (18 млрд рубл) атрофида йўқотади.
Манба: УНН