Ушбу корхоналарда Россия армияси учун танклар ва бошқа зирҳли техникалар ишлаб чиқарилади ва таъмирланади.
Бош штабда таъкидланишича, Украина ҳудудида ҳаракат қилаётган босқинчи кучлар шикастланган ҳарбий техника ва қурол-яроғларни таъмирлаш ва қайта тиклашга ўткир эҳтиёж сезмоқда.
"Мавжуд маълумотларга кўра, чет элда ишлаб чиқарилган бутловчи қисмлар келиб тушмаётганлиги сабабли Уралзавод ва Челябинск трактор заводи корхоналарида иш тўхтатилди", – хабар қилади Бош штаб.
Defense Express маълумотларига кўра, Уралвагонзавод – Россия армиясининг эҳтиёжлари учун ҳам, экспорт учун ҳам танкларни серияли йиғишни амалга оширадиган ягона рус компанияси.