Бу ҳақида АҚШ Мудофаа вазирлигининг юқори лавозимли амалдори ёпиқ брифингда маълум қилди, дея хабар беради “Озодлик” радиоси.
Унинг сўзларига кўра, “шу пайтгача ҳеч қачон амалга оширмаган йирик ва кенг кўламли операция бир ойдан бери давом этмоқда, улар эса ҳалигача ресурсларни тўлдириш масаласини ҳал қилмаган”. Унинг таъкидлашича, бу қийинчиликлар Россия босқини бошланганидан бир ҳафта ўтгач пайдо бўлган.
Хусусан, россиялик ҳарбийлар таъминот, юқори аниқликда бошқариладиган ўқ-дорилар, алоқа воситалари ва ҳатто иссиқ кийим-кечак билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда, шунинг учун улар совуқдан азият чекмоқда. Пентагоннинг қўшимча қилишича, босқинчилар денгизда ҳам ёқилғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келишмоқда.