Бу ҳақида Бучан шаҳар Кенгаши ҳисоботларига асосланиб pravda.com.ua хабар қилади.
"Макаров, Бучан, Ирпен, Дмиров жамоалари доимий равишда душман ўқ отиши остида қолмоқда, Дмитровскаяда - душман ҳаракати, атрофдаги қишлоқларни ўққа тутиш кузатилмоқда. Шпитки тунда ўққа тутилди, бу эса ёнғинга олиб келди. Житомир магистралида доимий жанглар олиб борилмоқда.
Ирпен, Буча, Гостомел, Украина Қуролли кучлари томонидан қўршовга олинган", - дейилади хабарда.
Хабар қилинишича, кўплаб қишлоқлар босиб олинган, улар гуманитар фалокат ёқасида. Клавдиево-Тарасово, Севериновка, Березовка ва Николаевкада озиқ-овқат, дори-дармон, гигиена воситалари ва болалар овқатлари билан боғлиқ қийин вазият юзага келган.
Загальци, Галинка, Качали, Старая Буда, Мирча, Тальское қишлоқлари душман томонидан босиб олинган. Бу қишлоқларда алоқа йўқ. Россиялик босқинчилар уйларга бостириб кириб, озиқ-овқат ва спиртли ичимликлар қидирмоқда, мародерлик қилмоқда, итларни отиб ташлаб, уй ҳайвонларини гуштга сўймоқда.
Немишаев жамоасида свет, газ ва алоқа йўқ, одалар озиқ-овқат, сув ва дори-дармонларга муҳтож. Аҳоли эвакуация қилинишни истайди. Душман бу ҳудудда окоплар қазиб ўрнашмоқда.
Песков ҳудудий жамоасида ҳаводан бомбардимон қилиш натижасида 4 та уй вайрон қилинган.
Песковская, Коцюбинская, Белгород, Вишневая, Борщаговская жамоалари маҳаллий ҳокимият назорати остида.