Бироқ яқинда British Vogue нашрига берган интервьюсида Зейн келиб чиқиши мусулмон оиласидан бўлишига қарамай, ўзини ислом тарафдорларидан ҳисобламаслигини эълон қилди, хабар беради IslamNews.
«Мен муайян тарзда дуо билан сўйилган гўштни истеъмол қилиш шарт эканлигига ишонмайман. Мен кунига 5 марта маълум бир тилда ибодат қилиш кераклигига ишонмайман. Мен буларнинг биронтасига ишонмайман», – деди қўшиқчи.
Исломда диннинг асосий устунлари инкор қилиш, масалан, беш марта ўқиладиган намозни фарз эмас дейиш, инсонни Исломдан чиқаради.
Маликнинг ижтимоий тармоқлардаги юзлаб обуначилари мусулмон илдизларига эга бўлган қўшиқчининг аждодлар динидан воз кечишини ошкора эътироф этилишидан ихлоси қайтганлиги ва таажжубда қолганини маълум қилди.