Бу ҳақида у тарихий таълим бўйича комиссия йиғилишида айтди; унинг нутқи ёзуви Сибирмедиа телеграм канали томонидан эълон қилинган, Мединскийнинг нутқи мазмунини ТАСС ҳам тасдиқлайди.
“АҚШдаги барча давлат ва хусусий мактабларда сўнгги 150 йил давомида мактаб куни 19-асрнинг иккинчи ярмида Америка жамоат арбоблари томонидан ёзилган Америка шон-шарафи, унинг рамзлари ва байроғи учун қисқа дуо билан бошланади. Ўшандан бери бу ўзгармади. Ва фақат баъзи штатларда алоҳида штат қонунлари мактаб ўқувчиларига бу сўзларни, агар улар қандайдир бағрикенгликларига зид бўлса, баланд овозда айтмасликка рухсат беради, лекин улар бир вақтнинг ўзида ҳозир бўлишлари керак. Ва бу - 150 йилдан бери давом этиб келяпти", - деди Мединский. Унинг сўзларига кўра, “мамлакат, унинг байроғи ва давлат рамзларини шарафлаш бўйича бундай тажриба Россия томонидан ҳам қабул қилиниши керак”.
"Мен комиссиямиз тавсияси сифатида мактабларимизда худди шундай тизимни ҳозирдан, бугуноқ расман таклиф қилган бўлардим. Илтимос, ўз ваколатларингиздан келиб чиқиб, буни амалга оширишга ҳаракат қилинг", - дея қўшимча қилди Путиннинг ёрдамчиси.
Шундан сўнг Мединский комиссияга юзланиб, тарафдор ва қарши бўлганлардан қўл кўтаришни сўради ва сўнг: “Бу бир овоздан қабул қилинган қарор, буни протоколга ёзамиз”, деган хулосага келди. Айни вақтда видеода бир неча киши қўл кўтармагани кўрини.
Мединский иштирокидаги йиғилишда кинорежиссёр Сергей Михалков иштирок этди. Мединский йиғилишда унинг “Бесогон” лойиҳасини чет тилларига таржима қилиб, барча ижтимоий тармоқларда жойлаштиришни таклиф қилди ва буни кўплаб мамлакатларда “РТни йўқ қилгани” ва “ҳақиқатни дунёга етказиш учун барча каналларни кесиб ташлаганликлари” билан изоҳлади.