loader
Foto

Федерация Кенгаши Владимир Жириновскийнинг вафоти ҳақида эълон қилди. Давлат Думаси спикери буни рад этди: "Аҳволи оғир, аммо у тирик"

Пронюшкин Жириновскийнинг ўлими ҳақида ўзининг Телеграм-каналида эълон қилган, бироқ кейинроқ бу постни ўчириб ташлаган.

Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин ЛДПР етакчисининг ўлими ҳақидаги маълумотни рад этди ва Жириновскийни тузалиб кетишини тилашга чақирди.

"Мен Владимир Вольфович Жириновскийнинг соғлиғи ҳақида қайғураётган барчани ишонтирмоқчиман. У тирик. Унинг аҳволи ҳақиқатан ҳам оғир. Бугун у компютер томографиясидан ўтди. Биз ундан хавотирдамиз, шифокорлар у учун курашмоқда. Унинг ўзи ажойиб одам», - дейилади Володиннинг постида.

Жириновскийнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда, шифокорлар барча мумкин бўлган тиббий ёрдамни кўрсатишда давом этмоқда, деб хабар қилди Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

2 феврал куни Жириновский COVID билан Москвадаги Президент маъмурияти марказий клиник шифохонасига ётқизилган эди. 11 март куни сиёсатчи танани қўллаб-қувватлаши керак бўлган медикаментоз уйқу ҳолатидан чиқарилгани маълум бўлди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР