Шу билан бирга, Россия тинчликпарвар кучларининг ўзлари 10 ноябрдаги уч томонлама келишув қоидаларини қўпол равишда бузган, арман қуролли тузилмаларини ўз жавобгарлик зонасидан олиб чиқиш чораларини кўрмаган.
haqqin.az га маълум бўлишича, охирги кунларда арман тўдалари Фаррух қишлоғи яқинида окоплар қазиш ва истеҳкомлар қуриш билан шуғулланган. Шу билан бирга қуролланган арман айирмачиларининг ҳаракатларини кузатган Россия тинчликпарвар кучлари уларга ҳеч қандай тарзда аралашмаган. Ва ҳатто бунга йўл қўйиб берган.
Россия тинчликпарвар кучлари Қорабоғни тарк этиши керак
Табиийки, бундай вазиятда озарбайжон ҳарбийлари қуролли айирмачиларнинг тайёргарлигини қўлдан бой бермаган, улар Россия тинчликпарвар кучларининг ҳаракатсизлигини кўриб, қизил чизиқни буткул кесиб ўтган.
Хабардор манбалардан haqqin.az га маълум бўлишича, озарбайжон қўшинлари Фаррух қишлоғини тўлиқ назоратга олган.
Воқеага қайтадиган бўлсак, россиялик тинчликпарвар кучлар нафақат Уч томонлама келишувнинг 4-бандини қўпол равишда бузганликлари, балки шу йил 22 февралда Москвада имзоланган Озарбайжон ва Россия Федерацияси ўртасидаги Иттифоқчилик ҳамкорлиги тўғрисидаги декларатсиянинг қуролли сепаратизмга қарши биргаликда курашиш мажбуриятларини ўз ичига оладиган бандларини ҳам эътиборсиз қолдирганликларини таъкидлаш лозим.
Шойгунинг маҳкамаси Озарбайжон олдидаги иттифоқчилик мажбуриятларини қўпол равишда бузди
Тинчликпарварлар ўз масъулият зонасида жойлашган бошқа қишлоқлар қатори Фаррух қишлоғи ҳам Озарбайжоннинг суверен ҳудуди эканлигини унутиб қўйган ва шу боис мамлакатга қарши айбловлар қўяётган бўлса керак.
Шу ўринда Президент Илҳом Алиевнинг “нима ва қачон қилиш керак”лигини бошқалардан кўра яхшироқ билишини айтган гапини эсламоқчиман.
Россиянинг Қорабоғдаги тинчликпарвар контингентига келсак, у ҳар қандай кўринишда ўзига юкланган вазифаларни бажара олмаётгани ва умидларни оқламаслиги аниқ.
Натижада, Россия тинчликпарвар қўшинларини 2025 йилдан кейин жойлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи тобора долзарб бўлиб бормоқда.
haqqin.az дан Абу Муслим таржимаси