loader
Foto

Россия қўшинларини Киевнинг ғарбий томонига тортмоқда, жанубда партизанлар фаоллашди

Россия қўшинлари ўз режаларидан воз кечмаяпти ва Украинага ҳужум қилишда давом этмоқда. Устивор соҳалардан бири пойтахт ҳисобланади. Улар Киевни турли томондан ўраб олишга ҳаракат қилмоқда.

Institute for the Study of War экспертлари Украина пойтахтдан шарқда, Харьков ва Суми вилоятида чекланган қарши ҳужумлар ўтказаётганини қайд этишди. Тахминларга кўра, бу Россия Федерациясининг ҳужумларни қайта бошлаш ва Украина ҳудудини душмандан қайтариб олиш режаларини бузиш имкониятини бериши мумкин.

Жануб ва шарқда операциялар

Кўп ҳолларда русларнинг ҳужумлари 24 соат ичида муваффақиятсиз тугади, фақат Мариуполда олдинга ҳаракат қайд этилган.

Мариупол шимолида, Харьковда, Изюм ҳудудида украиналик ҳимоячилар ва душманнинг ҳужумчи кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Украиналиклар Гусаровкани (шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмида) қайтариб олишди ва Россиянинг 3-мотоўқчи дивизиясининг техникаларини қўлга олишди. Руслар Изюмнинг жануби-шарқида мустаҳкам ўрнашиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Украина жанубида, Херсон вилоятида, вилоят маркази атрофида украин партизанлари ҳаракат қилмоқда, бу эса Россиянинг ҳужумини давом эттиришига тўсқинлик қилиши мумкин.