Путин Европага етказиб берилаётган газ учун тўловларни рублга айлантириш бўйича кўрсатма берганидан сўнг, Россия валютаси мустаҳкамлана бошлади. 29 март кунги савдолар очилишида евро биринчи марта 91 рублдан пастга тушди. Доллар курси 82 рублгача тушди. Россия Федерацияси Марказий банки 31 март куни валюта курсини тўғирлади: доллар - 84 рубл, евро - 93. Биз валюта бозорида нима содир бўлаётганини ва валюта жамғармаси билан нима қилиш кераклигини аниқлаштирамиз.
«Очиқ инвестициялар» глобал тадқиқотлар бўлимининг етакчи таҳлилчиси Олег Сироваткин рублнинг мустаҳкамланишини хорижий валюта таклифи унга бўлган талабдан ошиб кетгани билан изоҳлайди. Хусусан, хорижий валютанинг юқори таклифи экспортчиларнинг валюта тушумининг 80 фоизини сотиш мажбурияти билан боғлиқ ва харидларга қизиқишнинг заифлиги экспортнинг камайиши ва руслар томонидан талабнинг пасайиши билан боғлиқ. “Биринчидан, биржада валюта сотиб олаётганда хусусий инвестор 12% комиссия тўлаши керак бўлади, иккинчидан, бошқа шартлар тенг бўлса, уни сентябр ойидан эртароқ олиш мумкин бўлмайди. Бундан ташқари, рубл депозитлари бўйича юқори фоиз ставкалари валютанинг жозибадорлигини янада пасайтиради, - дейди эксперт.
ФГ «Финам» таҳлилчиси Александр Потавиннинг қайд этишича, рублнинг ҳозирги мустаҳкамланиши — фақат кичик кўламли ва қисқа муддатли воқеа бўлиб, Россия Федерацияси Марказий банкининг ички бозордаги ҳаракатлари санкциялар билан чекланган ва хорижий валютага бўлган ички талаб турли чекловлар билан чекланган вазиятда экспортчилар томонидан валюта тушумларининг 80 фоизини мажбурий сотиш билан боғлиқ.
Санкт-Петербургдаги Европа университети Иқтисодиёт факультети декани Юлия Вимятнина рубль мустаҳкамланишининг учта асосий омилини ажратиб кўрсатади. Биринчиси, биржада савдони тиклаш. Иккинчиси, газни Европага рублга сотиш ҳақидаги баёнотлар ва расмий маълумотларга кўра, бу ой охиригача амалга оширилиши керак. Учинчиси эса Россия ва Украина ўртасидаги Истанбулдаги музокаралар жараёнида қандайдир дипломатик “силжиш” бўлди.
Бу қанча давом этади?
«Финам» башоратига кўра, ёзга яқин доллар ва евро курси ҳозиргидан юқори бўлади. Олег Сироваткиннинг ҳисоблашича, ҳар қандай валюта курси мамлакат иқтисодиётидан ҳосила ҳисобланади, Россия иқтисодиётининг истиқболлари эса жуда мавхум.
“Россиянинг янги иқтисодий воқеликка мослашиши узоқ вақт талаб қилиши мумкин ва бу омил рублнинг келажакдаги динамикасини башорат қилишни қийинлаштиради. Бундан ташқари, экспортчиларнинг валюта тушумининг 80 фоизини сотиш мажбурияти ва хусусий инвесторларнинг валюта бозоридан амалда чиқариб юборилиши каби бир қатор омиллар рубл курсини тўлиқ бозорга йўналтирилган деб аташга имкон бермайди. - дейди эксперт.
Бироқ, унинг сўзларига кўра, рублнинг ҳаддан ташқари мустаҳкамланиши бюджет учун салбий омил бўлади, айниқса жаҳон энергия нархлари пасайган тақдирда, шунинг учун ҳукумат бунга йўл қўйиши даргумон. Ўрта муддатли истиқболда доллар ва евронинг рублга нисбатан курслари мос равишда 100 ва 110 рубл атрофида ўзгариши мумкин.
Жамғармаларимни чет эл валютасида сақлайман. Нима қилиш керак?
Ҳеч нарса. Жамғарманинг бир қисми ҳали ҳам хорижий валютада сақлаш яхшироқдир.
Юлия Виймятнина ҳозир валютани сотишдан фойда йўқлигига амин. Доллар 100 рублдан, эвро эса ундан ҳам юқори бўлганида уни сотиш мантиқий эди. «Қулаш давом этиши ёки орқага қайтиши мумкин. Агар бирор киши валюта курси бўйича чайқовчилик қилиб, пул ишлашни режалаштирмаган бўлса, валюта билан кескин ҳаракатлар қилмаслик яхшироқдир. Агар сиз ҳақиқатан ҳам жараёнда иштирок этишни истасангиз, озгина сотишингиз ёки сотиб олишингиз мумкин, аммо бунда у қадар маъно йўқ».
Александр Потавин ҳам ваҳимага тушиб қиммат доллар сотиб олиш ва курс ўзгариши даврида уларни арзонга сотиш – энг яхши ғоя эмас, деб ҳисоблайди.
“Буни тушуниш учун узоқ муддатли АҚШ доллари жадвалига қаранг. Масалан, 2014-йилнинг ноябр-декабр ойларида доллар курси 55 рублдан 100 рублгача кескин кўтарилди. Кейин 55-60 рубл майдонига нисбатан анча тез тузатишлар юз берди, бироқ бир неча ойдан кейин доллар яна 75-80 рубл даражасига кўтарилди. Россия иқтисодиёти жорий йилда 8-9 фоизга тушиб кетиши ва инфляция 18-20 фоизга ошиши кутилаётганлигини ҳисобга олсак, рублнинг ҳозирги даражадан янада мустаҳкамланишини кутишнинг ҳожати йўқ”, — дея хулоса қилади у.
Олег Сироваткин ҳар қандай инвестицион қарор асосланган бўлиши керак деб ҳисоблайди. Доллар ва евроларни рублга сотиш муҳим шартлар остида яхши фикр бўлиши мумкин: валютадан кўра жозибадорроқ бўлган камида битта актив бўлиши керак. "Агар доллар ва евро эгаси бундай актив унга кўпроқ фойда келтиради ёки ўз капиталини яхшироқ суғурта қилади, деб ҳисобласа, у ҳолда валютани сотиш унинг нархи ошиши ёки тушишидан қатъи назар, жуда асосли бўлади", деб таъкидлайди эксперт.
Абу Муслим таржимаси