Унга кўра, йиғилган маблағ 220 минг оилага инсонпарварлик ёрдамини кўрсатади. Киник инсонпарварлик акциялари нафақат Туркияда, балки ёрдамга муҳтож одамлар оғир шароитларда яшаётган бошқа мамлакатларда ҳам ўтказилишини қайд этди.
Унинг эслатишича, умуман олганда, 2021 йилда Турк Қизил Ярим Ой жамияти 7,5 миллионга яқин кишига гуманитар ёрдам кўрсатган. “Бу йил хайриячилар ёрдами ва хайриялар туфайли 400 миллион лира йиғилди. Умид қиламизки, Рамазон ойида бу маблағлар кўпаяди. Шу тариқа, жорий йилда 8 миллион кишига ёрдам кўрсатишни режалаштирганмиз”, — деди жамият раҳбари.
Киникнинг айтишича, ёрдамни тақсимлашда 75 минг нафар кўнгиллилар иштирок этади, бевосита Қизил ярим ой жамияти ходимлари сони 12308 кишини ташкил қилади.