"АҚШ ва дунёдаги барча мусулмонларни Рамазон ойи бошланиши билан табриклайман, барчангизга энг яхши тилакларимни тилайман", – деб ёзди Байден. – Бу йил ифторлик дастурхонида ўриндиқлар бўш бўлади, одамларнинг жойлари кам бўлади, лекин қалбимиз улар билан. Биз уларнинг муборак хотирасини унутмаймиз".
У табригида Қуръони каримдан ҳам иқтибос келтирди: «Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир». (Залзала сураси, 7-оят)
"АҚШ Хитойдаги уйғурларнинг, Мянмадаги араканлик мусулмонларнинг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлайди ва ҳимоя қилади. Рамазон ойи бошланиши билан барча мусулмонларни табриклайман", деб ёзди АҚШ президенти Жо Байден. (азон.уз)