loader
Foto

Рўза тутиш юқумли касалликлар хавфини оширадими?

Мусулмонларнинг рўза тутадиган ойи Рамазон ойида мўминлар тонгдан то кечгача овқат ва ичимликдан ўзларини тиядилар. Қуёш ботганидан кейин рўза очилади, шунинг учун у кунига тахминан 16 соат давом этади.

Одатда, соғлом тана муаммосиз ўзгаришларга мослашади ва рўза тутиш режимига ўтади, камроқ энергия сарфлайди, лекин иш режимида қолади. Озиқ-овқатдан бундай қисқа муддатли воз кечиш, аслида, тана учун катта иш эмас.  Суюқлик етишмаслиги каттароқ муаммодир. Айниқса, у етарли даражада керак бўлган бемор одамларга, чунки у касаллик билан курашиш ва ундан халос бўлишга ёрдам беради.

Ҳозиргача рўза тутишнинг организмга коронавирус тушиш риски муносабати билан иммунитет тизимига қандай таъсир қилиши ҳақида ҳеч қандай тадқиқот ўтказилмаган. Ахир, коронавирус ҳамма учун, шу жумладан олимлар учун ҳам янги бўлган вазиятни яратди.

Юзага келган шароитларда эҳтиёткорлик

Соғлиғида муаммоси бўлган одамлар рўза тутишга жисмонан қанчалик бардош бера олишларини диққат билан ўйлаб кўришлари ва шифокор билан олдиндан маслаҳатлашишлари керак. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус билан касалланган беморларга шифокор билан маслаҳатлашишни ва, эҳтимол, ҳатто рўза тутмасликни тавсия қилади. Охир-оқибат, фақат мутахассис одамнинг қанчалик касал ёки заифлашганлигини ёки инфекция хавфи қандай эканлигини аниқлаши мумкин.

Умуман олганда, ҳаётга таҳдид юзага келган ёки соғайиш жараёни кечиктирилган тақдирда, ислом уламолари мўминларга рўза тутишни кечиктиришни маслаҳат беришади. Рамазон ойидаги жамоавий йиғилишлар бу йил ҳам бекор қилинди. Ифторлик, ёки рўзанинг очилишини одамлар асосан уйда, оила даврасида ўтказади.

Истиснолар

Кексалар, беморлар ва заиф одамлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, саёҳатчилар одатда рўза тутишдан озод қилинади. Ҳайз пайтида аёллар, алоғатга етмаган болалар ҳам Рамазон ойида рўза тутишлари шарт эмас. Масалан, сурункали касалликларга чалинган одамлар касалликларига қарши туриш учун энергияга муҳтож. ЖССТ маълумотларига кўра, соғлом мусулмонлар бу йил Рамазонни одатдагидек ўтказишлари мумкин. Ташкилот вакилларининг сўзларига кўра, рўза тутиш ва касалликни юқтириш хавфи ўртасида боғлиқлик йўқ.

Ҳамма рўзалар ҳам бир хил эмас

Рамазон ойида рўза тутиш вазн йўқотиш, танани тозалаш ва зарарсизлантириш учун парҳезлардан фарқ қилади. Мусулмонлар кун ботгандан кейин рўзаларини очганларида, истаганча еб-ичишга рухсат этилади. Бу эртаси куни рўза тутиш учун тананинг захирасини тўлдиради. Яъни, мусулмон рўзаси бутун давр мобайнида эйиш ва ичишдан бутунлай воз кечиш эмас. Тонгдан шомгача рўза тутишга соғлом одам томонидан осонликча чидай олади. ЖССТ рўза тутмоқчи бўлганларга талабларни аниқлаб, Рамазон маслаҳатлари билан саҳифа тузган. Унда шундай дейилган: "Соғлом одамлар аввалгидек рўза тутишлари мумкин." Ташкилот рўзадан ҳеч қандай таҳдид ва хавфни кўрмайди ва чекловларга эҳтиёж сезмайди.

Муаммолар томоқда бошланади

Тадқиқотчилар ва шифокорлар энди янги коронавирус томоққа кириб, у ерда кўпайишига ишончи комил. Бу тампон ёрдамида COVID-19 га тест олинадиган жойдир, чунки бу ерда инфекциядан кейин энг катта вирусли юк пайдо бўлади. Кейин одам аксирганда ёки йўталганда вируслар томчилар билан тарқалиши мумкин. Бурун-ҳалқум қисмини нам ҳолда сақлаш, масалан, етарлича суюқлик ичиш— бу пандемия бошиданоқ кўпчилик шифокорларнинг тавсияси. Уларнинг сўзларига кўра, бу вирус тарқалишига сезиларли даражада тўсқинлик қилиши мумкин.