"Владимир Волфович ақлли ва ғайриоддий доно сиёсатчи эди. У нафақат давлат жараёнларини яхши билган, балки тажрибали шарқшунос ҳам бўлган, туркий тилда сўзлашган. У динлараро тинчликнинг нозик жиҳатларини тушунган. Яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, ёддан чиқармаймиз!" – деб ёзди муфтий ўзининг Telegram-каналида.
Жириновский 6 апрель куни 76 ёшида оғир ва узоқ давом этган касалликдан сўнг ўлди.