loader
Foto

Кремл Украинадаги урушда Россиянинг "сезиларли йўқотишлари"ни эълон қилди

Бу ҳақида у 7 апрель куни Sky News га берган интервюсида айтиб ўтди. Бироқ, Песков ўлганлар ва ярадорларнинг аниқ сонини айтмади.

"Биз қўшинларнинг катта йўқотишларига дуч келдик, бу биз учун катта фожиа", - деди Песков.

Шунингдек, у Россия ҳарбийлари Киев ва Чернигов вилоятларини йўқотишлар туфайли эмас, балки кескинликни камайтириш ва Украина билан музокараларни давом эттириш учун қулай шароит яратиш мақсадида тарк этганини таъкидлади.

"Бу минтақалардаги кескинликни бартараф этиш ва Россия музокараларни давом эттириш учун қулай шароит яратишга тайёрлигини кўрсатиш хайрихоҳлик ҳаракати эди", - деди Песков.

Россия Мудофаа вазирлиги бутун уруш давомида икки марта — 2 март ва 25 март кунлари йўқотишлар ҳақида хабар берди. Россия вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Украинада 1351 нафар россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ва 3825 нафари жароҳатланган. Шу билан бирга, Украина Бош штаби Россия томонининг (ўлик ва ярадорлар) йўқотишлари 18 минг кишига етиши мумкинлигини даъво қилмоқда.

Ҳарбий операциялар шароитида NM низолашаётган томонларнинг расмий вакиллари томонидан тарқатилган маълумотларнинг тўғрилигини зудлик билан текшира олмайди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР