Россиялик олигарх Roman Абрамовичнинг Жерси оролидаги Ла-Манш бўғозининг солиқ "жаннати"даги 7 миллиард доллардан ортиқ қийматидаги активлари расмийлар томонидан музлатиб қўйилди, деб ёзади Bloomberg маҳаллий ҳукумат баёнотига таяниб.
Жерси Қироллик суди активларни музлатиш тўғрисида қарор чиқарди ва полиция олигархга "даъво қилинган" биноларда тинтув ўтказди.
Норманд оролларининг бир қисми сифатида Жерси ўз ҳукуматига эга, аммо Британия юрисдикциясига бўйсунади.
Эслатиб ўтамиз, 10 март куни Британия Россия Федерациясининг Украинага қарши бошлаган уруши фонида етти нафар россиялик олигархга қарши санкциялар жорий қилган эди. Санкцияларга Роман Абрамович, Олег Дерипаска, Роснефть бош директори Игор Сечин, ВТБ банк раҳбари Андрей Костин, Газпром бош директори Алексей Миллер, Транснефт президенти Николай Токарев ва Россия банки директорлар кенгаши раиси Дмитрий Лебедев кирди.