loader
Foto

Россия ўрнига Жазоир: италияликлар Шимолий Африкадан кўпроқ газ сотиб олишади

Италия Бош вазири Марио Драги душанба куни Жазоирдаги битимларни эълон қилди ва улар Италиянинг Россия газига қарамлигини камайтиришга қаратилган муҳим қадам эканини таъкидлади.

"Бунинг ортидан бошқалар ҳам келади", деди у Жазоир пойтахтида Жазоир президенти Абделмажид Теббун билан учрашгандан кейин журналистларга.

Чет эл газига қаттиқ қарам бўлган Италия ўтган йили Россиядан 29 миллиард куб метрга яқин газ сотиб олди, бу унинг умумий газ импортининг қарийб 40 фоизини ташкил қилади.

Драгининг айтишича, Жазоир билан газ шартномасини мамлакатнинг икки етакчи энергетика ўйинчиси бўлган Eni ва Sonatrach томонидан имзоланган. Битим тафсилотлари дарҳол ошкор қилинмади.

Драги ният декларациясининг бир қисми сифатида Италия қайта тикланадиган энергия манбалари ва яшил водородни ривожлантириш бўйича Жазоир билан ишлашга тайёрлигини айтди.

Рим ва Жазоир аллақачон 2027 йилгача газ етказиб бериш бўйича шартномага эга.

Россия 24 феврал куни Украинага бостириб киргач, Италия вазирлари кўплаб давлатлар эътиборини муқобил газ таъминотини қидиришга қаратди, жумладан Конго Демократик Республикаси, Ангола, Озарбайжон ва Қатардан.

Россия босқини Ғарбнинг кенг тарқалган санкцияларини келтириб чиқарди, бу энергия оқимларини бузиш ва газ танқислиги эҳтимолини ошириш билан таҳдид қилмоқда.

Экологик ўтиш вазири Роберто Чинголани ўтган ҳафта Италия бу йил Жазоир, Ливия ва Озарбайжондан қувурлар орқали қўшимча 10 миллиард кубометр газ олишни кутаётганини айтди.

Умуман олганда, улар айтганидек, "муқаддас жой ҳеч қачон бўш бўлмайди". Газ учун Италия пулига Шимолий Африка давлатлари Россиядан кўра кўпроқ лойиқ.