loader
Foto

"АвтоВАЗ" Ўзбекистонда автомобиллар йиғади

Ўтган йили автомобиллар ишлаб чиқариш бошланган ADM Jizzakh заводида энди LADA автомобилларини тўлиқ ишлаб чиқаришни ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, LADA Vesta SW ва LADA XRAY каби моделларни катта узелли йиғиш амалга ошириладиган янги ишлаб чиқариш объектлари қурилмоқда.

«Автостат» маълумотларига кўра, биринчи автомобиллар 2024 йилда йиғиш линиясидан чиқарилади. Завод санкциялар туфайли Россияга олиб кириш имкони бўлмаган импорт қилинадиган компонентлар билан таъминланади деб тахмин қилинади.