Видеолавҳада 36 нафар 21 ёшдан 41 ёшгача бўлган аскар, сержант ва офицерлар ҳақида маълумотлар келтирилган. Улардан ўн учтаси 150 минг қозоқ яшайдиган ва қозоқлар аҳоли таркибида руслардан кейин вилоятда иккинчи ўринда турадиган Астрахань вилоятида туғилиб ўсган. Ўн бир ҳарбий хизматчи Оренбург вилоятидан, иккитадан Омск, Волгоград, Саратов, Курган вилоятларидан ва биттадан Тюмен ва Челябинск вилоятларидан.
Видеодаги рўйхат тўлиқ емас, унга 16 апрел куни минометдан ўққа тутиш оқибатида алок бўлган, Омск вилоятидан бўлган Айтпай Мусафиров киритилмаган. Шунингдек, бир неча киши асирликда бўлганлар рўйхатига киритилган. Қайд этиш жоиз, куни кеча Islamnews ахборот агентлигида эълон қилинган Украинада ҳалок бўлган татарлар ва бошқирдлар рўйхати ҳақиқий манзарани тўлиқ акс эттирмайди. Махсус операция пайтида вафот этган Тюмен вилояти татарлари унга киритилмади. Украина фронти россиялик аскарлари тўлиқ этник манзараси фақат қуролли можаро тугаганидан кейин маълум бўлиши мумкин.