loader
Foto

Украина урушида 22 мингга яқин рус аскар ҳалок бўлди

Украинага қарши уруш эълон қилган Россия армиясининг тахминан 21 минг 900 аскари урушда ҳалок бўлди.

Шунингдек, 181 самолёти, 154 вертолёти ва 884 танки йўқ қилингани маълум қилинди.

Украина Бош штаби Россия армиясининг 24-февралдан 25-апрелгача бўлган йўқотишлари ҳақида баёнот берди.

Баёнотга кўра, Украинага ҳужум қилган Россия армиясидан 21 900 га яқин аскар ҳалок бўлган, 181 рус самолёти, 154 вертолёт, 884 танк, 2258 зирҳли машина, 411 артиллерия, 149 ракета учириш тизими ва 69 ҳаво мудофаа тизими ёъқ қилинган.

Россия кучлари, шунингдек, 1566 та машина, 8 та кема ва енгил тезюрар қайиқ, 76 та ёнилғи ташиш танкери ва 201 та учувчисиз учиш аппаратини йўқотди.

Россия Мудофаа вазирлиги томонидан 25-март куни берилган баёнотда, Украинада 1351 нафар рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди.