loader
Foto

Инсонпарварлик ёрдами юклари ортилган эзгулик поезди Афғонистонга етиб келди

Шу муносабат билан бу ерда Президентимизнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид, Балх вилояти губернатори Қудратилло Aбу Ҳамза ва бошқа расмийлар иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.



Афғонистонга юборилган инсонпарварлик ёрдами таркибида қуйидагилар ўрин олган:

16 та вагонда 1000 тонна ун махсулоти;

5 та вагонда гуруч маҳсулоти

1 та вагонда 12 минг дона икра;

1 та вагонда 9679 қути шоколад, печенье;

1 та вагонда 16 156 банка мураббо;

1 та вагонда 70 000 қадоқда дори-дармон;

1 та вагонда 100 минг дона вакцина, 100 минг дона ковид-тест, 20 минг дона кийим-кечак, 10 тонна ёғ;

2 та вагонда 6600 қути лапша маҳсулоти;

1 та вагонда 103 716 дона дори-дармон;

29 та вагонда 2000 тонна буғдой.