loader
Foto

Украина қуролли кучлари бош штаби: 24,5 минг босқинчи ва душманнинг 1077 та танки йўқ қилинди

Украина Қуролли кучлари Бош штабининг сўзларига кўра, 24 февралдан 4 майгача уларнинг тахминий йўқотишлари қуйидагича:

    шахсий таркиб - тахминан 24500 киши (суткасига + 300),

    танклар - 1077 та (+15),

    зирҳли жанговар машиналар – 2610 та (+43),

    артиллерия тизимлари - 491 та (+16),

    РСЗО – 163 та (+1),

    ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари - 81 та (+1),

    самолётлар - 194 та,

    вертолётлар - 155 та,

    автомобиль техникаси ва автоцистерналар - 1867 та (+24),

    кемалар / катерлар - 10 та,

    оператив-тактик учувчисиз учиш аппаратлари - 303 та (+12),

    махсус техника - 38 та,

қанотли ракеталар – 87 та (+3).

"Душманнинг энг катта йўқотишлари (ўтган кун давомида) Изюмский ва Новопавловский йўналишларида кузатилди", - деди Бош штаб. Маълумотлар аниқлаштириляпти.

Қўшимча:

Британия разведкасининг хабар беришича, Россия Изюм яқинида 22 батальон тактик гуруҳларини жойлаштириб, Донбасс шимоли бўйлаб ҳаракат қилмоқда