Аввалроқ хабар берилганидек, қирққа яқин киши ҳалок бўлган ва саксон киши жароҳатланган эди. Портлаш Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) таваллуд куни муносабати билан мавлид маросими бўлиб ўтаётган бинода рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, бу портлашни ҳудкуш амалга оширган.
Қайд этилишича, фожиа рўй берган Никоҳ саройи Қобул халқаро аэропорти йўлида жойлашган.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ахмадзай чоршанба, 21 ноябрни мотам куни деб эълон қилди.